ЯНГИ АВЛОД ОЛОВБАРДОШ ҚУРИЛИШ МАТЕРИ АЛЛАР И НИ САНОАТ ЧИҚИНДИЛАРИ АСОСИДА ОЛИШ

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Камалов Ж.К.
Хасанова О.Т
Мавлонова М.Э.
Даулетиярова Г.О

Аннотация

Бугунги кунда қурилишда ёғоч маҳсулотлари ва конструкциялари кенг қўлланилмоқда. Шубхасиз ёғоч хомашёси бир қанча афзалликлар билан бирга тез ёнувчи ва алангаланувчи материал ҳисобланади. Ёғочнинг ёниши очиқ холдаги паст
калорияли ёниш манбаидан, шунингдек қиздирилган предмет ва газлардан ҳам келиб чиқиши мумкин. Ҳарорат 125°C гача қизиганда ёғочдан шиддатли равишда намлик буғланади, шундан сунг у ёнувчи газларни ажратиб парчаланади.
Ҳарорат 210°С дан ортганда ёниш манбаи мавжуд бўлганда бу газлар алангаланади, бунда ҳарорат кўтарилади ва катта иссиқлик ажралиб жараён экзотермик босқичга ўтади. Ёниш жараёни ривожланиши ва давом этиши фақатгина атроф муҳитга ёнаётган юзадан узатиладиган иссиқликнинг миқдори, юза хосил қилаётган иссиқликнинг миқдоридан кичик бўлишига боғлиқдир. Узоқ йиллар давомида яратилган ва тадқиқ қилинаётган ўтдан ҳимоя воситалари ва антипиренларнинг роли ва аҳамияти асослаб берилган, шунга асос бугунги кунда материалларнинг конструктив хоссаларини ўзгартирмайдиган ёнишини пасайтирадиган кўпгина моддалар яратилган. Бироқ бу моддалар паст молекулали табиатга эга бўлиб, уларга миграция, сувда эриш, буғланиш, полимер боғловчи биланомутаносиблиги, заҳарлилиги, қимматлиги ва бошқа салбий хусусиятлар хосдир. Келтирилган салбий ҳолатларни бартараф этишнинг бирдан-бир йўли бу полимер табиатга хос бўлган антипиренларни қўллашдир. Бундай хусусиятни фақатгина таркибида фосфор азот функционал гуруҳларини ушлаган полимерларгина намоён этади.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

Как цитировать
Камалов Ж.К., Хасанова О.Т, Мавлонова М.Э., & Даулетиярова Г.О. (2025). ЯНГИ АВЛОД ОЛОВБАРДОШ ҚУРИЛИШ МАТЕРИ АЛЛАР И НИ САНОАТ ЧИҚИНДИЛАРИ АСОСИДА ОЛИШ . Вестник Каракалпакского отделения Академии наук Республики Узбекистан, 278(1), 9–13. извлечено от https://khabarshi-kkb.uz/index.php/science/article/view/129
Раздел
Статьи